ҚАЛАМПИРЛИ
БАЛЛОНЧАЛАРИ СИЗНИНГ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯНГИЗ

«ACHCHIQ»

Ўзини ҳимоя қилиш воситаси
ADMIRAL MODEL UZOC100

Таркибида 2 % дан кўп бўлмаган концентрацияли 865 мг oleoresin capsicum (OC) моддаси мавжуд. Суюқликни чиқариш вақти 7-8 с. Пуркаш тури: аерозолли. -10 дан +50 C гача бўлган ҳароратларда қўлланг.

Диққат! 1 м дан кам бўлган масофада қўлламанг. Болалар, ҳомиладор аёллар ва қарияларга қарши фойдаланманг. Қарши эсаётган кучли шамолда фойдаланманг. Очиқ оловда ва иссиқ нарсалар яқинида пуркаманг. Қуёш нурлари таъсиридан, ҳамда, +50 С дан юқори бўлган иссиқликдан сақланг. Заҳарли. Озиқ-овқат маҳсулотларидан алоҳида сақланг. Маҳсулотни бўлакларга ажратманг ва ёш болаларга берманг. ГОСТ Р 50743-2019

Буюртмангизни қолдиринг

Ўзингизга маълумки, мухтарам президентимиз 29 июл 2019 йилда қурол тўғрисидаги қонунни имзоладилар. Мазкур қонунда қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини, мулкини ҳимоя қилишга ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсади асос қилиб олингандир. Қувонарли томони шундаки, эндиликда фуқароларимиз хам ўз ҳаётларини ҳамда мол-мулкларини ҳимоя қилиш имкониятини қўлга киритганлигидадир. Албатта, фуқароларимиз қонунда белгилаб берилган шартларга ва қоидаларга амал қилишлари лозим бўлади.

Бизнинг корхонамиз хам ушбу йўналишда Сиз азизларга енгиллик яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб бордик. Даставвал, кохонамизда ўзини ўзи ҳимоя қилиш газли қуролини ишлаб чиқариш хамда реализация қилиш учун барча шароитларни яратдик. Ҳамда, сай-харакатларимизнинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 138-сонли Қарорига асосан ички ишлар вазирлиги томонидан ўзини ўзи ҳимоя қилиш газли қуролини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритганимиздадир. Бугунги кунда корхонамизда Admiral model UZOC 100 ml русумидаги, таркиби қалампирдан иборат бўлган ўзини ўзи ҳимоя қилиш газли қуролини (газли баллончаларни) фуқароларга сотишни йўлга қўйдик.

Бу эса ўз навбатида фуқароларимизнинг ўзларига бўлган ишонч, соғлиқлари ҳамда мулкларини ҳимоя қилишда сергак ва дадил харакат қилишлари учун замин яратади. Албатта, фуқароларимиз ушбу қуроллардан тўғри ва оқилона фойдаланишлари йўлида чуқур билимга, баққуват руҳиятга эга бўлишлари лозим бўлади.

Сиз азизларнинг соғлиқларингиз, омонлигингиз ҳамда мулкингизнинг ишончли ҳимоя остида бўлишлигини чин дилдан истаб қоламиз!

Қонунда қуроллар қуйидаги турларга бўлинди:

  • фуқаровий қуроллар,
  • хизмат қуроллари
  • жанговор қуроллар.

Қонунда фуқароларга хизмат ҳамда жанговор қуроллардан фойдаланишга рухсат берилмаган.
Энди келамиз фуқаровий қуролларга. Фуқаровий қуроллар ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади: ов қуроли, спорт қуроли ҳамда ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли. (Ўзбекистон Республикаси қурол тўғрисидаги қонунининг 6-моддаси).

Буюртмангизни қолдиринг

Ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, бундай қурол турларига қуйидагилар киради:

  • газли қурол — кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар;
  • электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалар.

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини олиш ҳуқуқига эгадирлар

(Ўзбекистон Республикаси қурол тўғрисидаги қонунининг 13-моддаси).

Фуқароларимиз газли қуролни (газли баллончаларни) харид қилишлари учун қуйидаги амалларни бажаришлари лозим бўлади:

Биринчидан, фуқаролар газли қуролни сотиб олишлари, олиб юришлари ва лозим холларда ундан фойдаланишлари учун доимий яшаш жойларидаги ички ишлар органига мурожаат қилишлари керак бўлади.

Иккинчидан, ички ишлар органи ходимларига фуқаролар қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари лозим: ариза, шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига оид билимлари савол-жавоб асосида текширилади*, аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи хужжатни, қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий хулоса (руҳий-асаб касалликлари ва наркология диспансеридан маълумотнома).

Изох* - газли қуролни олмоқчи бўлган фуқаролар корхонамизга мурожаат қилишса, маъсул ходимларимиз томонидан бундай фуқароларга газли қуролдан фойдаланиш борасида инструктаж ўтиб беришлари мумкин (ёки фуқаро сайтимизда кўрсатиб ўтилган газли қуролдан фойдаланиш инструкциясини ўқиб чиқишлари ва ўзлаштиришлари керак бўлади).

Фуқаровий қуролни олишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ички ишлар органлари томонидан ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кўриб чиқилади.

(Ўзбекистон Республикаси қурол тўғрисидаги қонунининг 13-моддаси).

Рўйхатдан ўтказиш тартиби:

Фуқаролар ички ишлар органларининг амал қилиш муддати 3 ойлик бўлган рухсатномалари асосида фуқаровий газли қуролини сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Фуқаровий газли қуролини олишга доир рухсатнома унда кўрсатилган қуролни олиш, ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилгунига қадар уларни ташиш ва сақлаш ҳуқуқини беради.

Фуқаровий газли қуролини сотиб олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилиши керак бўлади.

Фуқаровий қурол ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказилганда қуролни реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик шахснинг реализация қилинган қурол белгилари (тури, хили, модели, завод серияси ва рақами, чиқарилган йили) кўрсатилган ҳолда қуролни олишга доир рухсатнома асосида амал қилиш муддати 3 йил бўлган рухсатномалар қуйидагиларга берилади:

  • махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахсларга, овчилик ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга — қуролни сақлаш учун;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларига — қуролни сақлаш ва олиб юриш учун;
  • қуролни коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ва фуқароларга — қуролни коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш учун.
  • фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олишга, сақлашга, сақлашга ва олиб юришга, коллекциялашга, кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш мазкур рухсатномани олиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

(ЎзР Қурол тўғрисидаги қонуннинг 11-моддаси)

Буюртмангизни қолдиринг

Газли қуролни сақлаш:

Фуқароларимиз ўзини ўзи ҳимоя қилиш газли қуролини (газли баллончаларни) ўзларининг доимий яшаш жойларида, уларнинг бут сақланишини, сақлаш хавфсизлигини таъминлайдиган ва уларга бегона шахслар киришини истисно этадиган шартларга риоя этган ҳолда, қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлашлари керак бўлади.

(ЎзР Қурол тўғрисидаги қонуннинг 21-моддаси)

Фуқаролар диққатига!

Газли қуролни сақлаш ҳамда олиб юриш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида ўз ҳаёти ва соғлиғини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳамда мол-мулкни ҳимоя қилиш учун қуролни қўллаши мумкин. Газли қуролни қўлланилишидан аввал бу ҳақда ўзига қарши қурол қўлланилаётган шахс аниқ ифодаланган тарзда огоҳлантирилиши керак. Бунда зарурий мудофаа ҳолатида қуролнинг қўлланилиши учинчи шахсларга зарар етказмаслиги керак.

Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан газли қуролни қўллаш тақиқланади.

Газли қуролни қўлланилган, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишига олиб келган ҳар бир ҳолат тўғрисида қурол эгаси қурол қўлланилган жойдаги ички ишлар органига дарҳол хабар қилиши шарт.

Газли қуролни қўлланилганлиги натижасида фуқароларнинг соғлиғига зарар етказилган тақдирда, мазкур қурол эгаси баданига шикаст етган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиши, шунингдек, уларга имкон қадар қисқа муддатда биринчи тиббий ёрдам берилиши чораларини кўриши шарт.

(Ўзбекистон Республикаси қурол тўғрисидаги қонунининг 26-моддаси).

Тақиқланади:

Митинглар, кўча юришлари, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилганда, кўнгилочар ва ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган, алкоголли маҳсулотлар реализация қилинадиган жойларда, таълим, тиббиёт муассасаларида ҳамда қурол олиб юриш тақиқланган бошқа жамоат жойларида бўлган вақтда, шунингдек, алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда фуқаровий қуролни олиб юриш қатъиян ман қилинади.

Шунингдек, газли қуролни жамоат жойларида, шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда қуролни очиқ ҳолда олиб юришлари тақиқланади.

(Ўзбекистон Республикаси қурол тўғрисидаги қонунининг 9-моддаси).

Аризангизни қолдиринг:

Алоқа:

  • Телефон

    +998(97)446-00-20

  • Манзил

    Ўзбекистон, Тошкент ш.
    Алмазарский, ул. Уста Алима Ориентир: Торговый дом DINAMO, 2 этаж

  • E-MAIL

    uz@jnslabs.com